Xabar-Institut yangiliklari

image description

“My garden in the Aral Sea” лойиҳасида филиал талабалари фаол иштирок этишмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ишининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4597-сон қарори асосида “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг талаба-ёшлари мазкур лойиҳа доирасида кўчат ўтказиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида фаол иштирок этишмоқда. Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф қилиш ва туристлар сонини ошириш мақсадида амалга оширилаётган мазкур лойиҳада филиал талабалари енг шимариб кўчат экиш ишларига фаол киришиб кетдилар. Ўтказилаётан ҳашар акцияси Мўйноқни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ёшларни кенг жалб этиб, уларни табиятни асраб-авайлаш борасидаги фаол иштирокини ташкиллаштирди.

Филиалимизнинг фидойи талабалари ободонлаштириш ишларига қизғин киришган ҳолда айни вақтда ўз фаолигини кўрсатмоқдалар. Барча талабаларга ҳормасин айтиб қоламиз!

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Нукус филиали Ахборот хизмати

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz