Xabar-Institut yangiliklari

image description

“Алишер Навоий ва Заҳириддин Мухаммад Бобур ижоди ҳамиша барҳаёт”

Ўзбек халқиниг икки буюк адиби, мумтоз адабиётимиз тамал тошини қўйган, ўзбек адабий тилининг асосчиси, давлат арбоби мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан “Ўзбек тили,адабиёти ва ҳорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари томонидан 13-февраль куни Самарқанд ветеринария медицинаси институтида тадбир ўтказилди.

Бу икки адиб ўзбек халкининг номини бутун жаҳонга маълум ва машҳур қилган алломалар ҳисобланади.

Тадбирга 10-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти қошидаги академик лицей талабалари хам таклиф қилинди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти “Инглиз тили назарияси ва адабиёти” кафедраси доценти Болтакулова Гульноза Фарруховна ҳам тадбирда ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Алишер Навоий таваллуд кунларига бугун 579 йил тўлибди.

Лекин шоир асарларида илгари сурилган адолатли жамият тузиш, илм-ҳунар ўрганиш, комилликка интилиш ғоялари бугунги кун учун ҳам долзарблигини йўқотгани йўқ, аксинча, янада янги жилоларини намоён қилмоқда.

Халқимизнинг яна бир севимли фарзанди, темурийлар сулоласининг ёрқин намоёндаси, атоқли давлат арбоби, моҳир саркарда ва шу билан бирга истеъдодли шоир, донишманд тарихчи, шеърларида Ватан соғинчи жўшиб куйланган адиб Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ушбу ойда таваллуд топганлар.

Бобурнинг ҳаёт йўли  жуда мураккаб, аёвсиз кураш ва зиддиятларга тўлиқ бўлган. Бобур инқирозга юз тутган Темурийлар давлатини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда марказлашган йирик давлат вужудга келтириш учун узоқ ва қаттиқ кураш олиб боради. Бироқ ўша даврдаги тарихий шароит бунга имкон бермайди. Натижада она юртини ташлаб кетишга мажбур бўлади ва аввал Афғонистонда, кейин эса Ҳиндистонда улкан марказлашган империя барпо қилди.

Тадбир сўнгида 10-сонли мехрибонлик уйи тарбияланувчилари ва институмиз талабалари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Иккала адибимизнинг ҳам ўлмас асарлари нафақат юртимизда, балки дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари тилига таржима килингани ва улар томонидан севиб мутолаа қилиниши қалбимизда беиҳтиёр фаҳр, ифтихор деган туйғуларни уйғотади.

 

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz