Xabar-Institut yangiliklari

image description

Филиал раҳбарияти ва талабалар Президент ҳужжатлари соатини тингладилар

Самарқанд ветеринария медицинаси институти раҳбарияти ва талабалари “Ўзбекистон24” телеканалидан эфирга узатилаётган Президент ҳужжатлари соатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4576-сонли қарорининг муҳокамасига бағишланган ток-шоуни томоша қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмита раҳбарияти, Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ходимлари ва шу соҳа вакиллари иштирокидаги кўрсатувда муҳим бўлган муҳокамалар олиб борилаётганлиги ва сўз этилаётган масалалар филиал талабалари учун катта аҳамият касб этади.

Айнан шу сабабли филиал директори А.Есимбетов талабалар билан биргаликда “Ўзбекистон24” телеканали орқали кўрсатувни кўриб тингладилар. Кўрсатув якунлангандан сўнг биргаликда фикр-мулоҳазалар юритишни ҳам таъкидлаб ўтди.

СамВМИ Нукус филиали

Ахборот хизмати

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz