Xabar-Institut yangiliklari

image description

СамВМИ Нукус филиали Халқаро чорвачилик ярмаркасида иштирок этишди

Бугун Нукус шаҳрида илк бор Халқаро чорвачилик ярмаркаси бўлиб ўтди. Унга хорижий давлатлардан АҚШ, Германия, Венгрия, Латвия, Швеция. Италия, Греция, Сербия, Россия давлатларининг йирик чорвачилик ва фермерлик корхоналари билан ташкилотларининг вакиллари иштирок этищди. Мазкур Халқаро чорвачилик ярмаркаси Қорақалпоғистон Республикасида насилдор чорвани кўпайтириш, чорва молларини хорижий давлатлардан олиб келиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда хорижий технологияларни жорий қилиш сингари муҳим ишларни амалга оширишда катта аҳамият касб этади.

Шу сабабли Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари директор А.Есимбетов бошчилигида 

ярмаркада иштирок этишди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрига ташриф буюрган меҳмонлар қўргазмалар билан танишдилар. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов сўзга чиқиб тадбирни очиб берди. Тадбир давомида хорижий давлатларнинг чорвачилик ва фермерлик корхоналари вакиллари ўз тақдимотларини намойиш этдилар.

Филиал талабалари ҳар бир тақдимотни диққат билан тинглаб ўтиришди. Ветеринария ва чорвачилик соҳасида таҳсил олаётган талабалар учун мазкур халқаро чорвачилик ярмаркасининг аҳамияти катта ҳисобланганлиги сабабли улар тадбирда фаол иштирок этишиб, ҳар бир талаба ўзлари учун муҳим ва керакли бўлган маълумотларга эга бўлишди. Республикамизда илк бор ташкиллаштирилган чорвачилик ярмаркаси кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

 

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Нукус филиали Ахборот хизмати

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz