Xabar-Institut yangiliklari

image description

Филиалимизга раисининг биринчи ўринбосари Жабборов Шухрат Абдумажидович ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жабборов Шухрат Абдумажидович Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида ўтказилган Халқаро чорвачилик ярмаркасида иштирок этиб, тадбирга сўзга чиқди. Ярмаркадаги иштирокидан сўнг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ташриф буюрди. Филиал директори А.Есимбетов билан филиалнинг ҳозирги фаолияти ва амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан суҳбат олиб боришди.

Шунингдек, ўқув хоналари, лаборатория, спорт зал, кутубхона ва талабалар

Турар жойи билан яқиндан танишди. Ш.Жабборов филиалда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Филиал талабалари ҳар доим Қўмита эътиборида эканлигини ва қўллаб-қуватлаб ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари филиал турмуши билан яқиндан танишиб, талабаларнинг шижоат ва ғайратини кўриб мамнун бўлди.

Эслатиб ўтамиз: Бундан олдин филиалимизга Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси райси Б. Норқобилов ташриф буюрган эди. 

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Нукус филиали Ахборот хизмати

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz