Yangiliklar

ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА

ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА

СамВМИ Биотехнология кафедраси қошидаги ўқув лабораториясида Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултетининг 1-босқич 104-гуруҳ талабаларига "Ветеринария генетикаси ва урчитиш асослари" фанидан машғулот дарси бўлиб ўтди. Машғулот дарси Ҳайвонлар генетикаси, селекцияси, урчитиш ва кўпайтириш кафедраси ассистенти, қ.х.ф.ф.д. (PhD) Зулфия Суюнова ҳамда кафедра ассистенти Чарос Байсариева билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

"Ҳужайра тўғрисида тушунча, ҳужайранинг тузилиши" мавзусида ташкил қилинган лаборатория дарсида талабаларга мавзу юзасидан амалий тушунчалар берилди.

Машғулот жараёнида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олди, шунингдек, амалий лаборатория машғулоти давомида талабаларнинг ўзлари мустақил равишда ҳужайра, унинг тузилиши ва органоидларини микроскопда тадқиқ қилиш кўникмасига эга бўлдилар.

СамВМИ Ахборот хизмати