Yangiliklar

ОИТС АСР ВАБОСИ

ОИТС АСР ВАБОСИ

Самарқанд ветеринария медицинаси институтнинг кичик мажлислар залида Самарқанд вилояти «Нурбону» ННТ маркази билан ҳамкорликда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш” ойлиги доирасида «ОИВ ва ОИТС касаллиги, тарқалиши ва ундан ҳимояланиш усулллари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд ветеринария медицинаси институти Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи З.Бобокулов, Ветеринария профилактикаси ва даволаш факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш.Абдуллоев, Гуманитар фанлар, жисмоний маданият ва спорт кафедраси ўқитувчиси Ж.Остонов, Самарқанд вилояти «Нурбону» ННТ маркази ходимлари Л.Облаева, Ш.Мухторов, профессор-ўқитувчилар ва талаб-ёшлар жами 118 нафар киши иштирок этди.

СамВМИ Ахборот хизмати