E`LONLAR

2019 йил 22 июньда «Туркистон» Санъат саройида «Таргет Хусусий Бандлик Агентлиги» ҳамда “Target Education” нодавлат таълим муассасаси томонидан чет элда ишлаш ва ўқиш масалаларига бағишланган “ Target International Education and Career Forum” ўтказилиши

Эълон

         2019 йил 22 июньда «Туркистон» Санъат саройида «Таргет Хусусий Бандлик Агентлиги»  ҳамда “Target Education” нодавлат таълим муассасаси томонидан чет элда ишлаш ва ўқиш масалаларига бағишланган “ Target International Education and Career Forum ўтказилиши режалаштирилган.

         Форумнинг мақсади, Ўзбекистондаги абитуриентлар, талабалар, битирувчилар ва чет элда ўз меҳнат фаолиятини олиб боришни ҳоҳловчи фуқароларга чет элда қонуний ўқиш ва ишлаш бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда уларни форумда иштирок этиши кутилаётган ҳамкор чет эл университетлари ва иш берувчилари орқали чет элда ўқиш ва ишлаш имкониятлари билан кенг кўламли тарзда таништириш, бундан ташқари, ўзбек ёшларининг салоҳиятини чет эллик ҳамкорларга намойиш этишдир.