EVENT-NEWS

image description

«100» долларлик келин…»

Ҳамкасбим кулибгина ҳикоя қилади:
-  Яхшигина қиз эди, қизлигида харидорлари жуда кўп эди! Ким-кимлар келин қилишни орзу қилмасди-я! Мен ҳам келин қилмоқчи бўлгандим, бизни писанд қилишмади... Шаҳардан сал узоқроққа узатиб юборишди – “каттаконлар”  экан! Нима жин урди-ю, ота-онаси давлат идорасидаги ишларини ташлаб, Америкага ишлагани кетворди! Нима етишмасди, уларга, ҳайронман!  Уй жойи бор, машинаси бор, ўқимишли, зиёли оила эди! Ўғилларини уйлантиришганда, бутун шаҳарнинг оғзи “бир ҳафта” ёпилмай қолганди, ҳашамату - дабдабадан. 
-  Қизи уч болали  бўлди, кўрсангиз танимайсиз,  бечоранинг аввалги чиройидан асар ҳам қолмаган. Камига  ҳар ойда  ота-онасиникидан 100 доллар олиб бормаса, қайнонаси ва эри уйига қўймас экан! Ҳар балони баҳона қилиб, жанжал ясаб,  ҳаётини дўзахга айлантираркан. Маҳалламизда уни “100 долларлик келин деб”  аташади...”
Ўша қизни мен ҳам танирдим – унга ҳавас қилмаган одамнинг ўзи йўқ эди. Жуда қобилиятли, билимдон ва  ўта гўзал қиз эди...
Бир кўрган одам унга ошиқ бўлиб қоларди!
Қизларим гўзал бўлишларини мен ҳам орзулагандим!..
Афсус, молу-дунёга ўчлик одамни не кўйларга солмайди-я!
ЭНДИ ЭСА ФАРЗАНДЛАРИМНИНГ БАХТИ, ТОЛЕИ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ СЎРАЙМАН... 

Гулчеҳра Бердиёрова

Useful web-sites

Our joint partners, who have great contribution to the development of veterinary field