ESLATMA


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ  ҚАРОРИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2017 ЙИЛ 20 ИЮНДАГИ 393-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

      Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридабелгиланган вазифалар ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 

Тошкент ш.,
2019 йил 27 апрель,
360-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сон қарорига
ИЛОВА